Шеробод цемент заводида ишлатилган газдан электр энергияси олинмоқда

    Саноат 19 март 2022 3748

    2018 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибида ўз фаолиятини бошлаган Шеробод цемент заводида иккиламчи чиқинди иссиқлик газидан электр энергияси олиниши йўлга қўйилди.

    Йиллик ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,5 млн тоннани ташкил этадиган мазкур заводдаги ушбу янгилик 2021 йилнинг декабрь ойининг бошида амалга оширилган эди. Қиш мавсумида газ босимининг пастлиги боис заводдаги электр энергия ишлаб чиқарувчи энергоблок тўла қувват билан ишлай олмади. Марказий Осиёдаги цемент заводлари орасида фақат Шеробод цемент заводи мавжуд бўлган ушбу энергоблокнинг бир томони декабрь ойида ишга туширилган эди. Куни кеча эса ушбу энергоблокнинг иккинчи томони ишга туширилди.

    - Газ босимининг юқори бўлиши билан мазкур энергоблок тўла қувват билан ишлай бошлайди. Натижада соатига 6 минг киловат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Завод айни пайтда Марказий Сурхон-500 подстанциясидан соатига 20-25 минг киловатт электр энергиясини олади. Янги энергоблок ишга тушиши билан бу ташқаридан олинадиган электр энергияси миқдори 14-19 минг киловатгача камайишига олиб келади.Бундан кўриниб турибдики, натижада истеъмол қилинадиган электр энергияси 30% фоизгача тежалади. Бу ўз-ўзидан цемент заводида юқори иқтисодий самарадорликка эришилишига сабаб бўлади. Суткасига ҳисоблайдиган бўлсак электр энергия ҳисобидан 60 млн сўмдан ошиқ маблағ тежаш имконини беради, дейди биз билан суҳбатда завод бош энергетиги Темур Холназаров. - Ишлаб чиқарилаётган цементнинг таннархи ҳам камаяди. Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги доимий мижозларга ҳам арзон нархда маҳсулот етказиб берилади.

    Мазкур энергоблок объектининг бўйи 50 м ва эни 32 метрли уч қаватли бинода жойлашган асосий ускуналар ҳамда ташқарида айланувчи печь атрофида жойлашган 2 та қозонлардан ташкил топган. Бинода ихчам ҳолда замонавий технологилар асосида сувни кимёвий тозалаш ва бунда сувнинг юқори тежамкорлигида ишловчи қайта фойдаланиш ёпиқ сув тизими мавжуд.

    Шеробод цемент заводи замонавий ва илғор техник, фан ютуқларини ўзида жамлаган бўлиб, мавжуд замонавий, Европа стандартларига мос бўлган технологик ускуналар атроф-муҳитга зарар етказмасликни таъминлайди.

    Шерзод Тиловбердиев

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates