Шифокорлар билимини такомиллаштириш янги услубларни талаб этади

    Саломатлик 27 декабр 2023 902

    2023 йилда 400 нафардан кўпроқ шифокорлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБЦИАТМ) базасида дипломдан сўнги таълим курсини ўтаб чиқди.

    Бунинг учун ташкил этилган 21 та ўқув курсидан 8 таси Ўзбекистон ҳудудларида ўтказилди.

    2021 йилдан бошлаб Республика тиббиёт марказида Кадрлар тайёрлаш ва шифокорларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириш бўлими ташкил этилди.

    Жорий йилнинг ўзида бу ерда шифокорлар малакасини ошириш мавзусига бағишланган 4 та курснинг ўқув дастурлари ишлаб чиқилганди. Улар орасида “Илмий исботларга асосланган антенатал даволаш”, “Тезкор акушерлик ёрдами” ва бошқалар ҳам бор. Дастурнинг умумий сони 11тани ташкил этади.

    Умуман олганда бўлим олдида клиник ординаторларни тайёрлаш, шифокорларнинг дипломдан сўнги малакаси ни ошириш, миллий клиник протоколларни ишлаб чиқишда иштирок этиш вазифаси қўйилган.

    Шунингдек, бўлим ўқув симуляцион-тренинг маркази каби бўлимни ҳам ўз ичига олади. Мазкур йўналишнинг шифокорлар кўникмаларини ошириш йўлидаги унумдорлигини инобатга олиб, бу йилнинг ўзида 6 та симулятор ва тренажерлар харид қилинган. Улар орасида “Интерфаол Пирогов столи”, туғишга ёрдам симулятори, клиник ординатор ва бошқа дастурлар бўйича тестлар топшириш электрон тизими мавжуд.

    Кундузги таълим билан биргаликда кўп сонли тиббиёт ходимларини қамраб олиш имконини берувчи таълимнинг дистанцион шаклидан ҳам самарали фойдаланиб келиняпти. Жорий йилда видеоконференсалоқа (ВКА) шаклида 1 397 иштирокчини қамраб олган 16 та курс ўтказилди. Иштирокчиларнинг аксарияти, яъни 1 162 нафари мамлакатимиз ҳудудларидан эди.

    Ўтаётган йилда РИОваБЦИАТМ учта илмий-амалий тиббий халқаро форумларда иштирок этди. Бундай тадбирлар сарасига ЖСТ ва ЮНФПА билан ҳамкорликдаги ишлар ҳам киради. Форумлардан бири Санкт-Петербургда, иккитаси Қозоғистонда ўтган.

    Хусусан, ЖСТ экспертлари акушерлик ва гинекология соҳасида клиник протоколларни ишлаб чиқиш жараёнларида иштирок этади. Шунингдек, ЮНФПА кўмагида хорижий клиник ординаторлар ва магистрлар иштирокидаги 2-Ёшлар илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларидан 37 нафар тренерларни “Илмий исботларга асосланган антенатал даволаш” йўналишида тайёрлаш ЮНФПА билан ҳамкорликнинг муҳим натижаси бўлиб қолди. Булар бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари, хусусан, поликлиникалар мутахассислари. Улар энди ўз ҳамкасблари учун базавий тренерлар ҳисобланади. Улар ёрдамида ҳомиладор аёлларни поликлиника шароитида даволаш янги даражага кўтарилади.

    Бундан ташқари “Катталарни ўқитишда замонавий ёндашув ва услублар” курси ташкил этилган. Бўлим ходимлари, ҳамда шифокорлар малакасини ошириш курслари тренерлари орасидан 20 нафар мутахассис катта ёшдаги одамларга таълим беришнинг самарасини оширадиган долзарб кўникмаларини бойитиш имконидан фойдаланди.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates