Унинг тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, Олмалиқ шаҳри А.Қаҳҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида табиий газ босими тушиб кетиши натижасида 11 та кўп қаватли уйлардаги 744 та хонадонга табиий газ етиб бориши тўхтаб қолган. Мазкур ҳолатга ечим топиш мақсадида авария-тиклаш хизмати жалб этилган.
Шунингдек, Оҳангарон, Янгийўл шаҳар, Бўстонлиқ, Бўка, Янгийўл, Оққўрғон, Юқори Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ, Пискент, Паркент, Тошкент ҳамда Зангиота туманларидаги 220 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги жами 40 минг 473 та хонадонда кузатилган табиий газ таъминотидаги муаммоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида авария гуруҳи ҳамда чилангарлар иш олиб боришган.
Вилоятда фаолият кўрсатувчи автобус ва микроавтобус йўналишлари ўрганилганда, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Оққўрғон, Тошкент, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ва Бекобод туманлари ҳамда Олмалиқ, Чирчиқ, Оҳангарон, Янгийўл ва Нурафшон шаҳарларида жойлардаги газ қуйиш шохобчалари ишламаганлиги сабабли автобуслар қатнови тўхтагани аниқланган.
Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан газ қуйиш шохобчаларида график асосида йўналишли жамоат транспорт воситалари учун хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда.