Швеция пойтахти устидан “оловли шар” учиб ўтди

    Швеция пойтахти устидан “оловли шар” учиб ўтди, кейин эса Болтиқ денгизи устида портлади.

    Бу ҳақда Sweden Herald газетаси хабар бермоқда.

    Ноодатий ҳодиса Стокгольмнинг шимолий қисмида кузатилган. Кейин “оловли шар” Швеция ҳаво бўшлиғини тарк этди ва Финляндияга тегишли Аланд ороллари устига тушди. Тез орада кучли портлаш овози эшитилди.

    Уппсала университети астрономи Эрик Стемпелснинг сўзларига кўра, “оловли шар” катта эҳтимол билан болид бўлган – тахминан 30 километр баландликда атмосферада ёрқин чақнаган метеор, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates