СИА раҳбарияти ва хорижий эксперт ўртасида тажриба ва ғоялар алмашилди

    Стратегик ислоҳотлар агентлигида Агентлик директори Баходир Рахматов ва Туркиялик эксперт Хакан Юрдакул ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда шунингдек Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров, директор ўринбосари Рустамхон Азизов ва Агентликнинг бошқа ходимлари иштирок этдилар.

    Хакан Юрдакул молия, ахборот технологиялари ва бир қанча давлат идораларида фаолият юритган. Шарқий Европа, Форс Кўрфази, Шимолий Африка давлатларида меҳнат фаолиятини олиб борган. Ривожланаётган бозорлар, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида, маҳаллий ва хорижий давлат сектори, халқаро молия ташкилотлари, инвесторлар билан биргаликда фойда ва зарарни аниқловчи бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш билан шуғулланган.

    Йиғилиш аввалида Агентлик раҳбари Хакан Юрдакулга мувофиқ Агентлик олдига қўйилган кенг кўламли вазифалар ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, Агентлик раҳбарияти хорижлик мутахассисни Агентлик вазифалари билан қисқача таништирди. Хакан Юрдакулга 2024 йилда амалга ошириш режалаштирилган чора-тадбирлар кўлами, хусусан, 61 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 16 та қонун, 26 та Президент фармони ва қарори, 19 та Ҳукумат ҳужжати лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар хусусида маълумот берилди.

    Хакан Юрдакул ўз навбатида Ўзбекистон бозорини таҳлил қилиш натижаларини ЦИА раҳбариятига тақдим этди. Муҳокама чоғида томонлар Туркиянинг турли соҳалардаги муваффақиятли тажрибасини Ўзбекистон шароитларига мослаштириш муҳимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Жумладан хизмат кўрсатиш, тиббий туризм, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларига сармоя жалб этиш масалалари кўтарилди. Хорижий сармояни жалб этишнинг муваффақиятли йўллари, экспорт ва импорт ўрнини босиш дастурини самарали амалга ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашувнинг асосий қисми давлат-хусусий шериклик (ДХШ) истиқболлари ва Ўзбекистоннинг географик жойлашувидан иқтисодий мақсадларда фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишга бағишланди. Туркиялик мутахассис аҳоли эҳтиёжларини қондириш, мавжуд талабга эътибор қаратиш зарурлигига алоҳида урғу берди, деб хабар беради Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати.

    Муҳокама натижалари мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва фаровонлигига эришишга қаратилган янги режа ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиши кутилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates