"Silk Avia" авиакомпанияси Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига парвозларни йўлга қўймоқда

    "Silk Avia" биринчи минтақавий авиакомпанияси яна бир халқаро йўналиш – Самарқанд – Туркистон – Самарқанд бўйича парвозларни йўлга қўяди.

    Биринчи парвоз жорий йилнинг 14 октябрида чартер асосида амалга оширилади. Парвоз вақти 1 соат 20 минут. Чипталар нархи бир томонга 920 минг сўмдан бошланади. Чипта нархига 5 кг қўл юки ва 20 кг багаж киради. Авиачипталарни silk-avia.com расмий веб-сайтида, алоқа-марказ операторларидан +998(55) 501-22-12 ёки Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар кассаларида харид қилишингиз мумкин.

    “Келажакда Самарқанддан Туркистонга парвозларни мунтазам тарзда амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, Қозоғистон томонининг ташаббуси билан авиакомпания Фарғонадан Туркистонга парвозларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда”, — дея қўшимча қилди авиаташувчи матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, "Silk Avia" жорий йилнинг 25 апрелидан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга ошира бошлаган. Авиакомпания Иссиқкўлга биринчи халқаро рейсни жорий йилнинг август ойида амалга оширди. Арзон авиакомпания сифатида фаолият олиб борувчи авиаташувчи паркида 70 ўринга мўлжалланган учта ATR72-600 самолёти мавжуд.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates