Унинг маълумотларига кўра, танкерлар Сингапур, Сан-Томе ва Принсипи байроқлари остида ҳаракатланган.
Сингапур денгиз флоти кемаси ва ҳарбий вертолёт иштирокида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Расмийлар ўтиб кетаётган кемаларга мурожаат қилиб, ёрдам сўрашди.
Қайд этилишича, ҳодиса Хитой, Япония ва Корея Республикасини Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган дунёдаги энг гавжум юк ташиш йўналишларидан бирида содир бўлди, деб хабар беради tass.ru.