Сингапурнинг “Wilmar International” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

    Халқаро ҳамкорлик 23 сентябр 2023 885

    Жорий йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сингапурнинг “Wilmar International” компанияси раиси ва бош ижрочи директори Куок Хун Хонг билан музокаралар ўтказди.

    Маълумот учун: “Wilmar International” компанияси 1991 йилда Сингапурда ташкил этилган бўлиб, Осиёда етакчи агросаноат корпорацияси ҳисобланади. Компания Сингапур биржасида бозор капиталлашуви бўйича энг йирик компаниялар қаторига киради.
    “Wilmar International” Хитой, Ҳиндистон, Индонезия ва 50 га яқин мамлакатларда 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш заводларига ва 50 дан ортиқ таъминот тизимига эга. Компаниянинг 2022 йилдаги соф фойдаси 2,4 миллиард долларга баҳоланган. Ходимлари сони – 100 минг нафар.
    Конструктив фикр алмашиш чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсимлик ёғи, ун, гуруч каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда чорвачилик саноати учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. “Wilmar International” компанияси вакиллари мамлакатимиз ҳудудларида ўрганиб келган ишлаб чиқариш қувватларини юқори баҳолади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates