Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш тизими коронавирусга қарши аҳолини эмлашга тайёрми?

    Саломатлик 1 март 2021 1382

    COVID-19га қарши профилактик эмлаш ишларини ўтказиш мақсадида Сирдарёда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

    Коронавирус инфекциясига қарши хавфсиз иммунизация ишларини ўтказиш учун Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида 96 та эмлаш бригадалари ташкил этилди.

    Эмлаш бригадаларига 360 нафар (113 нафар врач, 148 нафар вакцинатор, 99 нафар регистратор) тиббиёт ходимлари рўйхат асосида бириктирилиб, уларни қайта ўқитиш ишлари бошлаб юборилди.

    Эмлаш пунктларида қўшимча эмлаш хоналари ҳам ташкил этилди. Коронавирусга қарши эмлашни ўтказилиши ва эмлашдан кейинги ножўя реакциялар устидан мониторинг олиб бориш мақсадида 84 та мобил бригадалар ташкил этилиб, автотранспорт воситалари билан таъминланган.

    Иммунизация ишларини вилоятда хавфсиз ўтказиш мақсадида ташкил этилган ва эмлашдан кейинги асоратларни ўрганувчи эксперт комиссия аъзолари яъни педиатр, невропатолог, иммунолог, эпидемиолог, инфекционистлар таркиби тузилди. Уларнинг барчаси қайта тайёргарликдан ўтказилди.

    Шунингдек, вилоятдаги барча даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, қишлоқ оилавий поликлиникаси, қишлоқ врачлик пунктларида фаолият кўрсатувчи оила шифокорлари ва ҳамширалар, аҳоли қатлами, сурункали касалликлар билан касалланганлар, хавф гуруҳига мансуб аҳоли сони тўғрисидаги маълумотлар ҳудудлар кесимида жадвал асосида шакллантирилди.

    Ҳар битта эмлаш пунктларида 1 та ҳаракатдаги эмлаш бригадалари ташкил этилиб, уларга малакали шифокорлар, вакцинатор, дубльёр ва регистраторлар бириктирилди.

    Эмлаш пункти ва эмлаш бригадалари эмлаш ишларини ўтказиш учун етарли тиббий жиҳозлар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ниқоб, қўлқоп, антисептик воситалар, респиратор билан таъминланди.

    Эмлаш жараёнида совуқлик занжирига риоя қилиш юзасидан вилоят санитария эпидемология осойишталик ва жамоат саломатлиги марказига қарашли вакцина сақлаш омборхоналарига ва эмлаш ишлари ўтказилиши кўзда тутилган участкаларга янги замонавий совуткичлар ўрнатилди.

    Бундан ташқари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ГАВИ ҳамда ЮНИСEФ ташкилотлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси иммунизация дастурига мувофиқ, вакциналарни эмлаш пунктларига сифатли етказилишини таъминлаш мақсадида автомашиналар билан таъминланиб, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган.

    Акбархон МИРЗАХОНОВ,

    Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    бошлиғининг биринчи ўринбосари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates