Электр энергиясини ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш натижасида тизимга 356 млн сўм зарар етказилди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Сирдарё вилояти, Ховос туманидаги фаолият юритиб келаётган “РС СУCCЕС АГРО” МЧЖда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу тадбиркорлик субъекти томонидан электр энергиясини ҳисоблаш ускунасининг уланиш схемасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланиб, 791 минг кВт-соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 356 млн. сўм қайта-ҳисоб амалга оширилди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача қарийиб 4 мингга яқин хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди, — дейилади расмий баёнотда.