Сирдарёда аёли ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга қамалди

    Жанжал тўйга олинган мебел пуллари тўланмагани учун мебелчилар уларни олиб чиқиб кетгани ортидан келиб чиққан.

    Аниқланишича, қотилликка оилавий жанжал сабаб бўлгани суд мажлисида маълум бўлган. Жанжал тўйга олинган мебел пуллари тўланмагани учун мебелчилар уларни олиб чиқиб кетгани ортидан келиб чиққан.

    Эр-хотин жанжалига қайнона ҳам аралашади. Чунки Тожикистон фуқароси бўлган келиннинг Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддати ўтиб кетгани учун укаси ташлаб берган 2 млн 300 минг сўм жарима пулини куёв ишлатиб қўйгани қайнонанинг эътирозига сабаб бўлган.

    Судланувчи тунги соат 01:40 атрофида қайнонаси ва турмуш ўртоғини қасддан ўлдириш мақсадида улар яшайдиган хонадонга маст ҳолатда келиб, улар билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал натижасида эркак ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан дастлаб қайнонасининг баданига 6 маротаба уриб қасддан ўлдирган. Шундан сўнг, жиноятни давом эттириб турмуш ўртоғининг баданига 15 маротаба пичоқ уриб қасддан ўлдиради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates