Сирдарёда COVID-19 инфекциясига қарши 277 мингдан зиёд киши эмланди

    Саломатлик 13 октябр 2021 1656

    Республикамизни барча вилоятларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳамCOVID-19 пандемиясини олдини олиш, касалликка чалинган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

    Касалликни ушбу тури билан касалланган ва гумон қилинган беморларни барвақт аниқлаш, ташхис қўйиш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида вилоятнинг учта ҳудудида махсус муассасалар фаолияти йўлга қўйилган.

    Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 120 ўринга, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида 40 ўринга, «Алпомиш» спорт комплексида 200 ўринга мўлжалланган ўрин жойлари ташкил этилиб, малакали мутахассислар билан таъминланган.

    COVID-19 пандемияси бошлангандан буён вилоятда 3 781 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси ҳамда пневмония касалликлари билан касалликлар тури аниқланиб, шундан 3 692 нафари даволаш муассасаларида ҳамда оила шифокори назорати остида ўз уйларида даволанди. Давлатимиз ёрдами билан улар дори-дармон воситалари билан ўз вақтида таъминланди.

    Айни вақтда, вилоятда COVID-19 билан касалланган беморлар динамикасига назар ташлайдиган бўлсак, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инспекцияси ва пневмония билан касалланган ва даволанаётган беморлар 114 нафарни, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида 11 нафарни, «Алпомиш» спорт комплексида даволанаётган беморлар 82 нафарни ташкил этиб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиляпти.

    Бундан ташқари вилоятда коронавирус инспекциясини олдини олиш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида эмлаш пунктлари ташкил этилиб, мазкур пунктлар зарур тиббий жиҳоз ҳамда 4 турдаги вакциналар билан таъминланди. Эмланганлар кўрсаткичига эътибор қаратадиган бўлсак,Astra Zeneka вакцинаси билан эмланганлар 13 049 нафарни, Спутник В вакцинаси билан эмланганлар 4 500 нафарни, ZF-UZ-VAS 2001 вакцинаси билан эмланганлар 206 081 нафарни, MODERNA вакцинаси билан эмланганлар 40 153 нафарни, PFIZER вакцинаси билан эмланганлар 13 851 нафарни ташкил этди.

    Қувонарли томони, эмланиш жараёнларида иштирок этган беморларда коронавирус инфекцияси ва пневмония билан касалланиш ҳолатлари деярли кузатилмади. Кузатилганлари ҳам бу касалликни осон, ҳеч қанақа қийинчиликларсиз қисқа фурсатларда енгиб ўтди.

    Қолаверса, ҳозирги кунда вакцинация жараёнлари уюшқоқлик асосида вилоятда ўтказилиб, эмлаш қамрови 12 ёшдан катта бўлган болалар ҳисобига ошди.

    Касалликлар сонини қисқариши аҳолини саломатлик кўрсаткичи яхши томонга ўзгарганидан далолат беряпти, деб хабар беради Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates