Олимпиада 2021 йилнинг 5-10 январь кунлари Гулистон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида тўлиқ карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фан олимпиадаларининг Республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади. Уларни тайёрлаган ўқитувчилар эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан 30 баробаригача бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.