Сирдарёда «Темир дафтар»га киритилган фуқаролар соғлиғи мутахассислар назоратида

    Саломатлик 9 июл 2021 16013

    Сирдарёда «Темир дафтар»га киритилган фуқароларнинг ишсизлари ишли, ҳунарсизлари ҳунарли, соғлиғида муаммоси борлар соғлиғини тиклаб жамиятда ўз ўринини топяпти.

    Моддий даромад манбасини йўқотган, ишсиз эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ва «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»га киритилган аҳоли қатламини соғлиғини тиклаш борасида Сирдарёда хайрли ишларга қўл ўрилди.

    Аввалига Сирдарё вилоятида истиқомат қилиб келаётган ана шундай аҳоли қатлами рўйхати шакллантирилди ва «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»га киритилди. Рўйхатдаги фуқаролар саломатлиги билан боғлиқ муаммолар тиббиёт ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

    Ўрганишлар натижасига кўра, уларда юрак, юрак қон –томирлари билан боғлиқ касалликлар, нейрохирургия касалликлари,бош мия, ошқозон-ичак, кўкрак қафаси, организм таянч ва ҳаракат аъзолари ва бошқа тез ва тезкор даволаш зарур бўлган онкологик ва ёндош касалликлар борлиги аниқланди.

    Бу касалликларни келиб чиқишига оиладаги турли етишмовчиликлар, ишсизлик, қўшимча даромад манбасининг йўқлиги, носоғлом турмуш тарзи, жисмоний фаолликни сустлиги, етарлича витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик каби кўплаб салбий омиллар сабаб бўлган бўлиши мумкин деган хулосага келди.

    Улар орасидан соғлиғида муаммоси борларни соғлиқларини тиклаш бўйича Республикамиздаги кўзга кўринган Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика болалар миллий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига ўхшаш Республикамиздаги кўзга кўринган тиббиёт марказлари ва Сирдарё вилоятида жойлашган Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Кардиология, Онкология каби тиббиёт муассасалар билан ҳамкорлик битимлари тузилди. Шунга қараб, юрак, юрак қон-томир, нейрохирургия, бош мия, ошқозон-ичак, кўкрак қафаси, организм таянч ва ҳаракат аъзолар билан боғлиқ кўплаб касалликлар турини даволаш, заруратга қараб мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишлари йўлга қўйилди.

    Барча харажатлар эса вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонд Сирдарё вилоят бўлими қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси каби жамғармалар ва бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган бўлди.

    Гулистон шаҳрининг «Намуна» маҳалласидан 67 ёшли Хосият Турсунқулованинг, беш йилдирки, таянч ва ҳаракат аъзоларида муаммо бор. Юришдан қийналади. Кутилмаган оғриқ эса азоб берарди. У кишига коксартрознинг 4 даражаси ташхиси қўйилган. Фақатгина бу касалликни даволашнинг бирдан бир йўли эндопротезлаш. Бу эса каттагина маблағни талаб этади. Яқинда бу оила «Темир дафтар»га киритилиб, мутахассислар ўзаро маслаҳатлашиб таянч ҳаракатидаги касалликни бартараф этиш ва эндопротез қўйиш учун мазкур фонднинг Гулистон шаҳар бўлими қошида очилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 19 миллион 200 минг сўм ажратиб берди. Шунга асосан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг катталар ортопедияси бўлими, Спорт травматология бўлими вакиллари ҳамда Сирдарёлик травматологлар ҳамроҳлигида эндопротезлаш амалиётини ўтказди.

    Куни кеча Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг невротравматология бўлимида, Сирдарёлик травматологлар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали травматолог ва ортопедлари ҳамкорлигида «Темир дафтар»га кирган фуқаролардан яна икки нафарида таянч ва ҳаракат аъзолари билан боғлиқ, яъни чап оёқ болдир дистал соҳаси синиши, иккала чаноқ сон бўғими консартрозининг 3, 4- даражаси, тизза бўғимлари остеоартрози билан боғлиқ жарроҳлик амалиётини маҳорат дарси асосида ўтказди ва уларга эндопротез воситаларини қўйишди.

    Бундан ташқари, улар Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази поликлиникасида таянч ва ҳаракат аъзолари билан боғлиқ муаммоси бор фуқаролар учун қабул ташкил этди. Икки кун мобайнида 100 дан ошиқ фуқароларни текшириб, зарур тавсия ва кўрсатмалар берди, заруратга қараб шу ернинг ўзида амалий ёрдам кўрсатди, деб хабар беради Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates