Сирдарёда юрак туғма нуқсони бор болаларда окклюдер қўйиш амалиёти ўтказилади

    Саломатлик 28 ноябр 2022 2534

    Сирдарё вилоятида юрак, юрак коронар қон—томирларида муаммоси бор, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳамда катта ёшли фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

    Саломатлик акцияси доирасида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилоят минтақавий филиалида пойтахтлик ва сирдарёлик малакали кардиолог, кардио жарроҳ, эндоваскуляр хирурглар томонидан ўтказилган тиббий кўрикда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»турган фуқаролар фарзандлари ҳамда катта ёшли фуқаролар саломатлиги ҳам ўрганилди.

    Тиббий кўрик жараёнларига вилоятнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи 20 нафардан ошиқ фуқаро фарзандларинг юрак туғма нуқсони билан, 65 нафардан ошиқ катта ёшли фуқаролар ўз юракларида муаммолар юзасидан мурожаат қилди.

    Уларнинг саломатлиги ўрганиб чиқилиб 10 нафар бемор боланинг туғма юрак нуқсонини, юқори технологик окклюдер билан ёпиш амалиётлари ўтказиш зарурлигини аниқлади.

    Энди ушбу болаларда, юқори технологик жарроҳлик амалиётини талаб этувчи окклюдер куйиш амалиёти, катта ёшли кишиларнинг 33 нафарида стенд қўйиш амалиёти пойтахтлик ва сирдарёлик эндоваскуляр хирурглар томонидан Сирдарёда бепул, имтиёз асосида ўтказиб берилади.

    Харажатлар эса «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси пул маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

    — Жорий йилнинг ўтган даврида 4 нафар болада шу турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказдик, — дейди эндоваскуляр хирург Хуршид Ҳакимов. — Бунда бизга Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика миллий болалар марказининг эндоваскуляр хирурглари ёрдам берди.

    Энг қувонарли томони, Сирдарёда кардиология соҳасида эндоваскуляр хирургия бўлими фаолияти йўлга қўйилгандан буён 500 нафардан ортиқ катта ёшли, 4 нафар кичик ёшли фуқароларда юрак, юрак коронар қон-томири билан боғлиқ эндоваскуляр жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

    Авваллари бу турдаги жарроҳлик амалиёти учун сирдарёлик беморлар нафақат Тошкентга, Ҳиндистон ва Россия давлатларига бориб келар эди.

    Энди барча амалиёт, текширишдан тортиб юқори технологик жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ барча ишлар шу ерда, Сирдарёда ўтказилади.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилоят

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    матбуот котиби.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates