Сирдарёлик ҳамширалар янги — «Универсал прогрессив модель» бўйича ўқитилади

    Саломатлик 16 июн 2021 3072

    Сирдарёда ҳамширалар учун бир ойлик ўқув курсини ташкил этди.

    Ўқув курси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСEФ ташкилоти кўмагида бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасаларда хизмат қилаётган ҳамширалар ишини такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида Сирдарёлик бош ҳамшира ва ҳамширалар учун ҳамширалик ишининг «Универсал прогрессив модели»ни амалиётга татбиқ этиш, шунингдек 2021 йил 1 июлдан синов тажриба лойиҳаси доирасида Сирдарёда жорий қилинаётган давлат тиббий суғурта тизими билан боғлиқ ишлар, уни амалиётга жорий этиш механизмлари ҳамда аҳолини соғлом овқатланишини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида бўлиб ўтади.

    Ўқув курсини Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг малакали ўқитувчилари ҳамда яқинда ҳамширалик ишининг янги модели бўйича Тошкентда бир ойлик малака ошириш курсини тугатиб келган, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг уч нафар ходими, яъни маҳаллий тренерлар олиб боряпти.

    Мазкур ўқув курсига шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида фаолият кўрсатаётган 25 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан тренерлар танлаб олинди. Улар ўқув курси давомида ҳамширалик ишининг янги «Универсал прогрессив модели» бўйича ўз билим ва тажрибаларини оширади. Ва мазкур ўқув курси тугагандан сўнг ўзлари фаолият кўрсатаётган шаҳар ёки туман тиббиёт бирлашмаларида бир ойлик ўқув курсини ташкил этиб, тиббиёт бирлашмаларида фаолият кўрсатаётган ҳамшираларга ҳамширалик ишининг янги модели бўйича тушунча беради. Уни амалиётга жорий этиш механизмларини ўргатади.

    Бир сўз билан айтганда, Сирдарёда янгитдан, тажриба синов тариқасида жорий қилинаётган давлат тиббий суғурта тизими каби бирламчи тизимда оналар ва болалар билан ишлаш бўйича, тиббий хизматнинг янги тури, ҳамшираларнинг «Универсал прогрессив модели» бўйича ишлаш тартиби Сирдарёда йўлга қўйилади, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates