Словения Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

    Словения ҳукумати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга қарор қилди.

    Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Таня Файон маълум қилди, деб хабар беради report.az.

    “Бугун Словения ҳукумати Фаластиннинг мустақиллиги ва суверенитетини тан олишга қарор қилди ва уни Миллий Ассамблеяга тақдим этди”, дейилади баёнотда.

    Фаённинг фикрича, Фаластинни тан олиш икки давлат ва халқларнинг тинч-тотув яшашини таъминлашнинг ягона йўлидир.