Солиқ идораси ходими пора олган пайтда қўлга олинди

    Фарғона вилоятида солиқ органи ходими йирик миқдорда пора олишда гумонланиб, тезкор тадбир пайтида ушланди.

    ДХХ Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори мансаб ваколатларидан шахсий мақсадларда фойдаланишга урингани фош этди.

    Маълумотларга кўра, у ўз укасига тегишли бўлган, 2023 йилда Фарғона туманида электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижарага берилган 48 сотих қишлоқ хўжалиги ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилган.

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ идораси ходими пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates