Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига асосан қўлланилган жарима суммасининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади

    Молия 27 феврал 2024 601

    “Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-39-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди

    Унга кўра:

    • Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи (аввал 100 фоиз);
    • Бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар (227 прим 1-модда) учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

    Ундирилган жарима суммаларининг 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates