Солиқ қўмитаси шубҳали фаолият юритувчи тадбиркорлар рўйхатини эълон қилди

    Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият билан шуғулланиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7 минг 522 та тадбиркорлик субъекти рўйхатини эълон қилди.

    Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур рўйхат тадбиркорларга ўз контрагентларининг ишончлилигини текшириш имконини беради. У мунтазам равишда янгиланиб борилади ва Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилнинг ўзида 902 та тадбиркорлик субъекти фаолиятида шубҳали ҳолатлар ва нақдлаштириш амалиётлари аниқланган. Бу ҳолатлар давлат бюджетининг барқарорлиги ҳамда қонуний бизнес муҳитининг ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган.

    Солиқ қўмитаси тадбиркорларга контрагентлар билан ҳамкорлик қилишда эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия этмоқда.

    Солиқ кодексига мувофиқ, агар контрагент норасмий иқтисодий фаолият юритган деб топилса, солиқ органлари айрим операцияларни инобатга олмаслик ёки солиқ мажбуриятларини қайта ҳисоблашга ҳақлидир. Бундай ҳолатларда ҳамкорликни давом эттириш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши мумкин.

    Солиқ қўмитаси ишончли бизнес муҳитини яратиш ва коррупция ҳамда “сояли иқтисодиёт”га қарши курашиш доирасида тадбиркорларни қонун доирасида фаолият юритишга чақирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates