Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 24,1 млрд сўм мукофот тўланди

    2025 йилнинг январь сентябрь ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 82 857 та мурожаат келиб тушган, дея хабар беради Солиқ қўмитаси.

    Шундан 74 970 таси харид чеки бермаслик, 3 001 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик; 184 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш, 4 702 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

    Мурожаатларнинг 41 702 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

    Мурожаатлар асосида 34 196 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,8% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 34 139 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 24,1 млрд сўм мукофот тўланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates