9 ойда қурилиш корхоналарига 300 млрд сўмдан ортиқ солиқ имтиёзи берилди

    Солиқ қўмитаси 2025 йилнинг 9 ойида қурилиш корхоналари қанча солиқ тўлаганини маълум қилди.

    Хабарда айтилишича, январь—сентябрь ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 30 384 та юридик шахс томонидан 6,3 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

    Шундан 1 триллиондан кўпроқ қисми, яъни 16,7 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келган.

    Корхоналарда умумий товар айланмаси 131 триллион сўмдан ошган бўлса, топ-20 таликдаги солиқ тўловчи ташкилотларда бу кўрсаткич 18 триллион сўмдан кўпроқ бўлган. Шунингдек, қурилиш компанияларига қўлланган жами солиқ имтиёзи 328,5 триллион сўмдан ошган.

    Тўланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

    • ҚҚС — 512,1 миллиард сўм;
    • ЖШОДС — 192,2 миллиард сўм;
    • ижтимоий солиқ — 180,6 миллиард сўм;
    • фойда солиғи — 153,9 миллиард сўм;
    • бошқа солиқлар — 27,2 миллиард сўм.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates