Meta‘дан OpenAI‘гача: хорижий компаниялар 124,8 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

    Молия 28 октябр 2025 2157

    Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 73 та хорижий компания томонидан 2025 йилнинг январь-cентябрь ойларида 124,8 млрд сўм солиқ тўланган.

    Бу ҳақда солиқ қўмитаси маълум қилди. Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 44 фоиз ўсган.

    Тўланган солиқларнинг 93 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:

    • Meta — 35,2 млрд сўм;
    • Apple — 35,1 млрд сўм;
    • Google — 31,2 млрд сўм;
    • OpenAI — 4,7 млрд сўм;
    • Booking.com — 2,9 млрд сўм;
    • TikTok — 2,6 млрд сўм;
    • Netflix — 1,3 млрд сўм;
    • Аccа — 1,1 млрд сўм;
    • Zoom — 1,1 млрд сўм;
    • Adobe — 1 млрд сўм.

    Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates