Сомалида бир ҳафта ичида 470 дан ортиқ вабо ва диареяга чалиниш ҳолатлари аниқланди

    Сомалида бир ҳафта ичида 470 дан ортиқ вабо ва ўткир сувли диарея ҳолатлари аниқланган, тўққиз киши инфекция туфайли ҳаётдан кўз юмди.

    Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида айтилган.

    Бу 2023 йилда бошланган эпидемиянинг давоми бўлиб, ўшанда 18 000 дан ортиқ одам ушбу касалликка чалинган, уларнинг аксарияти беш ёшгача бўлган болалар эди.

    Айниқса, яқинда сув тошқини юз берган Хиршабелле штатида касаллик авж олмоқда.

    Январь ойининг биринчи ярмида Замбия Президенти вабо туфайли шаҳар аҳолисини қишлоқларга боришга чақирган эди. Африканинг ушбу мамлакатида вабо эпидемияси ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган ва касалликка чалиниш билан боғлиқ 7500 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган бир миллион дозадаги вабога қарши вакцина Замбияга январь ойида етказиб берилиши кутилмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates