баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Сўнгги икки ҳафтада цементнинг биржадаги нархи 15% га пасайди

Бизнес 30 июл 2020 76

Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида цемент нархлари пасайишни давом эттирди.

Хусусан, жорий йилнинг 27 июлидан 30 июлигача бўлган даврда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра барча маркали цементнинг ўртача нархларида ҳар куни бир маромда пасайиш кузатилиб, ҳафта якуни билан маҳсулотнинг бир тоннаси учун нархлар 815,7 минг сўмдан 758,3 минг сўмгача, яъни 7 фоизга пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 172,6 минг тонна цемент қўйилган бўлиб, улардан 167,5 минг тоннаси, яъни 97 фоизи сотилган. Биржа савдоларига ҳар куни ўртача 43,2 минг тонна цемент маҳсулотлари қўйилмоқда ҳамда биржадаги нархлар фақатгина ҳақиқий бозор тамойиллари асосида талаб ва таклифга кўра шаклланиб бормоқда.

Сўнгги икки ҳафта мобайнида ўтказилган биржа савдолари цемент бозорида талаб ва таклиф мутаносиблиги таъминланганлигини кўрсатмоқда. Хусусан, 20 июлдан 30 июлгача бўлган даврда цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 891,4 минг сўмдан 758,3 минг сўмгача, яъни 15 фоизга тушган.

Савдо иштирокчиларининг фикрига кўра, цемент нархларининг пасайишига биржа савдоларига сотувчилар томонидан қўйилаётган цемент ҳажмларининг ўсиши ҳамда цемент импорти тартибини соддалаштирилганлиги ўз кўмагини берган. Бундан ташқари, республикамизда цемент билан боғлиқ бўлган қурилиш ишларининг катта ҳажмини якунланиши натижасида цементга бўлган талаб даражасининг нисбатан пасайганлиги ҳам бозор конъюнктурасига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

 

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates