Сохта аккаунтлар сотиб келган фуқаро қўлга олинди

    Олмазор туманида яшовчи 21 ёшли В.Л. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 680.000 сўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи 19 ёшли А.К. содир этганлиги аниқланган.

    Унга кўра, А.К., жабрланувчи В.Л. билан телеграм мессенжерида танишиб, унга арзон нархда “PUBG” аккаунтини сотиши ҳақида алдаб ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига олдиндан 680.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.К.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates