Силга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ЖССТда яна бир бор эътироф этилди

    Саломатлик 24 май 2023 2189

    Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

    Вакилларимиз бу ерда 194 мамлакат делегатлари иштирокида ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида иштирок этяпти.

    Маълумки, шу йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши кураш бўйича юқори даражадаги мажлиси бўлиб ўтади. Унга тайёргарлик доирасида ташкил этилаётган интерактив эшитувларни Ўзбекистон ва Полша ҳамраисликда мувофиқлаштириб боряпти.

    Бунга вазир А. Иноятов ўз маърузасида кенгроқ изоҳ берилди.

    Қайд этилганидек, бугун юртимизда давлат раҳбари ташаббуси билан туберкулёз хизматининг ислоҳ қилиниши натижасида қарийб 130 минг нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди, касалликка чалиниш кўрсаткичи 43 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 84 фоизга камайди.

    Ҳозир силни аниқлаш бўйича мамлакатда 5 босқичли замонавий лаборатория тизими ишлаб турибди. Хасталик профилактикаси, диагностикаси ва муолажаси учун зарур барча дори воситалари давлат томонидан бепул таъминланяпти.

    Биргина 2023 йилги Давлат дастурига мувофиқ, 2023-2026 йилларда дори ва сарфлов воситалари, тиббий техника, мутахассислар тайёрлаш ва инновацион илмий изланишларга давлат бюджетидан 33 миллион, халқаро донорлар ҳисобидан эса 26,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

    Ўзбекистоннинг 13 та маъмурий ҳудудида “Ўпка саломатлиги” кўчма мобил бригадалари ташкил этилиб, улар томонидан чекка ва олис манзилларда яшовчи аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

    Фтизиатрия ва пульмонология хизматлари интеграция этилиши натижасида ўпка саломатлиги учун универсал ҳамда юқори технологик тиббий ёрдам бериш тизими яратиляпти.

    Йиғилишда Ўзбекистоннинг силга қарши кураш бўйича тажрибаси яна бир бор ЖССТ доирасида юксак баҳоланиб, бошқа мамлакатларга намуна сифатида эътироф этилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2035 йилгача дунёда туберкулёздан ўлим кўрсаткичини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates