ССВ: “Тез ёрдам”нинг 4 та ҳудудий филиалига яна 100 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

    Саломатлик 20 сентябр 2023 470

    Беморлар ҳаёти ва соғлигини асраб қолиш, уларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда "Тез ёрдам"нинг аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

    Шу боисдан Президентимиз топшириғига асосан кейинги йилларда бу йўналиш бутунлай трансформация қилинди. Соҳанинг моддий-техник базаси янгиланиб, кадрлар салоҳияти оширилмоқда.

    Айниқса, тизимни энг сўнгги русумдаги ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида тез тиббий ёрдам хизматида кечикишлар сони кескин қисқарди. Бу эса шошилинч вазиятларда кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини бераётир.

    Рақамларни таҳлил қилсак, биргина жорий йил январь ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 110 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди. Февраль ойида “Jizzakh Auto” томонидан йиғилган бу турдаги автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.

    Шунингдек, шу йил август ойида А тоифали 50 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги “103” шахобчаларига берилди.

    Бугун эса яна 100 та ана шундай автотранспорт воситаларини Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарё вилоят филиалларига етказиб бериш бошланди.

    Маълумот ўрнида, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда кам ёнилғи сарфлайди.

    Энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради.

    Шунингдек, улар шаҳар ичида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, бу автомобилларда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates