Суд экспертиза фаолияти бўйича янги тадқиқот турлари жорий этилади

    Мамлакатимизда 22 феврал 2022 2178

    Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Марказида Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирокида суд экспертиза фаолиятини такомиллаштириш бўйича учрашув ўтказилди.

    Унда Марказ томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалари атрофлича муҳокама этилди.

    Марказнинг суд экспертлик фаолияти, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, норма ижодкорлиги ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, илмий тадқиқот ишлари, кадрлар билан ишлаш, халқаро ҳамкорлик, жамоатчилик билан алоқалар, сифат менежменти фаолияти, ахборотлаштириш соҳасида ҳамда моддий техник таъминот йўналишларида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалари ҳақида Марказ директори ва масъул ходимлари томонидан маълумот берилди.

    Учрашувда суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш таъкидланди.

    Шунингдек, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда суд экспертизанинг янги, шу жумладан Суд-солиқ экспертизаси ва Озиқ-овқат маҳсулотларини товаршунослик экспертизаси, тадбиркорлик субъектларининг бой берилган фойдасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва бошқа тадқиқот турларини босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш юзасидан режалар белгилаб олинди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates