Очиқ танлов натижалари асосида Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ:
Нуриддинжон Ёқубович Тожибоев - Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Хулкарой Ғоппоровна Исакова - Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Камолхон Муҳибиллоевич Хомидов - Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Фазлиддин Худайбердиевич Хидиров - Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Фарход Абдуллаевич Закиров - Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Фазлиддин Кутбиддинович Ишанходжаев - Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Дилнавоз Шахабидиновна Бекматова - Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Авазжон Кенжаевич Пайғамов - Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Тохиржон Турсунович Салимов - Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Анвар Тураевич Дусмуродов -Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига;
Икром Эгамберганович Ражабов - Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимига;
Мавланжон Мухсинжонович Мухитдинов - Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Дармон Уразбаевна Эшимбетова - Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Дилбар Абдусаматовна Хайруллаева - Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Паризод Захиджановна Закирова - Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Қайд этилганларнинг барчаси судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайланганлар ҳисобланади.
***
Судьялар олий кенгашининг шу кунги яна бир қарорига мувофиқ:
Ҳасан Болтабоевич Мамарасулов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Шавкат Халбаевич Шамшиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан - беш йил муддатга Жиззах вилояти
жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг раиси лавозимига;
Алишер Аралович Қаҳҳаров судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан - беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси лавозимига;
Сохибахон Қодиржоновна Юлчиева - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан - беш йил муддатга Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг раиси лавозимига;
Улуғбек Назирович Орипов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан - беш йил муддатга Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси лавозимига;
Лочин Махмудович Усаров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан - Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Азаматжон Абдижабборович Ғаппоров - судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланниши муносабат билан Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан;
Бегзод Шухратович Хайдаров - судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланниши муносабати билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимидан;
Рахматжон Эргашович Арапов - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланиши муносабати билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан;
Ирода Тахировна Мирзаева - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланиши билан шу муносабати билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати









