Ушбу қонун лойиҳаси эса тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга нисбатан давлат ҳимоясини таъминлаш амалиётини кенгайтиришни назарда тутади.
Лойиҳа билан профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси амалдаги 6 тоифадан 3 тоифага, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун профилактик ҳисобга олинаётган моддалар 28 тадан 12 тага камайтирилиб, ҳозирда зарурий ҳисобланган қўшимча 2 та ҳолат билан тўлдирилмоқда.
Хусусан, оилавий зўравонлик содир этганлиги учун МЖтКнинг 59-2-моддасига асосан жавобгарликка тортилган ҳамда содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларни профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритиш назарда тутиляпти.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида айрим тоифадаги шахсларга уларнинг айблилик масаласи ҳал этилмасдан туриб ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш амалиёти бекор қилинади.