Суданда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради, оқибатида камида 19 киши ҳаётдан кўз юмди

    Суданнинг Омдурман шаҳрида (Хартум вилояти) Судан армиясига тегишли ҳарбий самолётининг қулаб тушиши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилди.

    Унга кўра, ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган, самолёт маҳаллий авиабазадан кўтарилганидан кўп ўтмай турар-жой ҳудудига қулаган. Ҳалокат қурбонлари орасида экипаж аъзолари ва бортда бўлган Судан ҳарбий хизматчилари, шунингдек, самолёт қулаган турар-жой биносида бўлган тинч аҳоли вакиллари бор. Қутқарувчилар ҳалокат жойидаги вайроналарни тозалашда давом этмоқда.

    Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида Суданда таниқли бригада генерали, Хартум ҳарбий округининг собиқ қўмондони Баҳар Аҳмад ҳам бор, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates