Судандаги бозорда юз берган портлаш қурбонлари сони 54 нафарга етди

    Судан пойтахти Хартум яқинидаги Омдурман шаҳридаги бозорга уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 54 нафарга етди.

    Бу ҳақда Agence France-Presse агентлигига маҳаллий шифохона шифокорлари орасидаги манба маълум қилди.

    Манбага кўра, ярадорларни тиббиёт муассасасига олиб бориш давом этмоқда, бироқ шифохона барча жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун етарли ишчи кучи ва маблағга эга эмас. Reuters агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, 158 киши яраланганини хабар қилмоқда.

    Шанба кунги отишма гувоҳларининг AFP агентлигига айтишича, дронлар томонидан қўллаб-қувватланган артиллерия ўқлари 2023 йил апрелидан бери ҳукумат кучларига қарши курашаётган “Тезкор ҳаракат кучлари” ҳарбийлаштирилган гуруҳи назорати остидаги Омдурманнинг ғарбий ҳудудидан йўлланган.

    “Ракеталар сабзавот бозори ўртасига қулаб тушган, шунинг учун қурбонлар ва ярадорлар кўп”, деди ҳужумдан омон қолганлардан бири.

    Қайд этилишича, Судандаги уруш оқибатида ўн минглаб одам ҳалок бўлди, 12 миллиондан ортиқ суданлик ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Қатор ҳудудларда, хусусан ғарбий Дарфур минтақасида очарчилик кузатилмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates