Суғориш учун сув олиш лимитлари белгиланди

    Жорий йилнинг 10 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончли таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

    • 2022 йилда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва туманларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитлари;
    • 2022 йил ёзги суғориш мавсумида кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби;
    • Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан насос станциялари ва вертикал суғориш қудуқларини ишлатиш учун 2022 йилда сарфланадиган электр энергияси миқдорлари;
    • 2022 йилда амалга ошириладиган ирригация тизимлари ва улардаги гидротехника иншоотларини, насос агрегатлари ва суғориш қудуқларини таъмирлаш-тиклаш ва қуриш ишлари режаси.

    Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари:

    • йирик сув омборларида сув ресурсларидан фойдаланишни назоратга олиш, хусусан сув чиқаришни қатъий равишда ҳокимликларнинг аниқ ҳисоб-китобларига асосланган талабномалар бўйича амалга ошириш;
    • гидромелиоратив тармоқларнинг мавсумга шайлигини таъминлаш билан боғлиқ барча тадбирларнинг бажарилиши бўйича қатъий назорат олиб бориш тизимини йўлга қўйиш;
    • сувни тежайдиган суғориш технологияларини “бир канал - бир тизим” тамойили асосида жойлаштириш;
    • суғориш мавсуми давомида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ҳар куни таҳлил қилиб бориш.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates