Сунъий интеллект Ердаги барча ёввойи сутэмизувчиларнинг умумий оғирлигини ҳисоблаб чиқди

    Нейротармоқ Ердаги барча ёввойи сутэмизувчиларнинг умумий биооғирлигини аниқлади.

    Натижалар қуруқликдаги турлар 22 миллион тоннани, денгиз турлари эса 40 миллион тоннани ташкил қилишини кўрсатди.

    Тадқиқот доирасида Вейцман институти (Исроил) биологлари ҳайвонларнинг 382 тури бўйича асосий маълумотларни тўплашди: уларнинг сони, ўртача тана вазни, яшаш муҳити, овқатланиш ва бошқа омиллар. Кейин маълумотлар сунъий интеллект тизимига юкланган.

    Натижалар қуруқликда умумий оғирлик бўйича филлар эмас, балки оқ думли буғулар етакчи эканини кўрсатди – улар умумий биооғирликнинг 10 фоизини ёки 8,8 миллион тоннани ташкил қилади. Ёввойи йиртқичларда бу кўрсаткич 3% ни ташкил қилади. Кўршапалаклар ва кемирувчилар (одамлар ёнида яшовчи сичқон ва каламушлар бундан мустасно) ҳар бири 7% лик кўрсаткични қайд этди. Мўйловли китлари денгиз сутэмизувчилари орасида биринчи ўринни эгаллади – умумий биооғирликнинг 50% ини ташкил этди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates