Бу ҳақда Zamon.uz сайти хорижий манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ChatGPT каби тизимлар меҳнат унумдорлигини йилига 1,4 фоизгача оширади. Дунё бўйлаб фирмаларнинг камида ярми сунъий интеллект технологияларига ўтгандан сўнг тахминан 10 йил ичида дунё ялпи ички маҳсулоти 7 фоизга ошади.
Шунингдек, таҳлилчилар AҚШдаги ҳар 10 ишчидан етти нафари ўз ишида сунъий интеллект таъсирига учрашини қўшимча қилган. Бироқ фақат бир нечтасигина ишини тамомила йўқотиши мумкин. Сунъий интеллект кўпроқ офис ишчилари ва юридик ходимлар ўрнини босиши кутиляпти.