Сунъий йўлдошлар туфайли Ер атмосферасига зарар етиши мумкин – тадқиқот

    Ер орбитасидаги улкан сунъий йўлдошлар келажакда коинот технологиялари томонидан ишлаб чиқарилган магнит чанги туфайли атмосферага таҳдид солиши мумкин.

    Бу ҳақда Исландия университети докторанти Сьерра Солтер-Хантнинг arXiv илмий материаллар порталида чоп этилган тадқиқотида айтилган.

    Мақола муаллифи сунъий йўлдош “буржлари”дан чиқадиган чанг атмосферани қуёш радиациясидан ҳимоя қиладиган сайёрамиз магнитосферасининг ярмига заифлаштириши мумкинлигини илгари сурди, деб хабар беради report.az.

    Солтер-Хантнинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин ўн йилликларда 500 мингдан 1 миллионгача хусусий сунъий йўлдошлар сайёрамиз орбитасида айланиши мумкин. Ушбу сунъий йўлдошларнинг барчаси Ерга тушса, у атмосферадаги коинот чанги миқдорини кескин ошириши мумкин – ҳозирги даражадан миллиард марта юқори.

    Барча коинот чанглари қаерга тушиши ҳозирча номаълум, Солтер-Хантнинг фикрича, у ионосферанинг юқори қатламига, Ердан 80 – 644 километр баландликдаги атмосферага жойлашиши мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates