Сурункали дарс қолдирадиган ўқувчининг отаси мактабда жанжал кўтарди

    Фуқаро М.Э ўғлининг ҳатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига, аксинча, уларга айбни ағдариб, жанжал кўтарган.

    Жорий йилнинг 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактаб директори ва инспектор-психологи сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси фуқаро М.Э.ни суҳбатга чақиртиради.

    Суҳбат мобайнида мактаб директори ва инспектор-психолог, фуқаро М.Э.га фарзандининг дарсга келмаётганининг сабабларини сўраган. Отага дарсда ўзини тутиши ҳам ўзгариб қолгани тўғрисида маълумот берилиб, биргаликда шуғулланиш зарурлиги тушунтирилган.

    Фуқаро М.Э эса ўғлининг ҳатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига аксинча уларга айбни ағдариб, жанжал кўтарган.

    “Ташвиш” хабари асосида соат 10:17 лар чамаси етиб келган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан фуқаро М.Э. ни туман ИИБга олиб борилган ва унга нисбатан ЎзР МЖтКнинг 47-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates