Айтилишича, жорий йилнинг 26 август куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги маҳаллаларнинг бирида номаълум аёл хонадон эгалари томонидан молхонада мажбурий ушлаб турилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Маҳалла профилактика инспектори зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ҳақиқатдан ҳам хонадон эгаси фуқаро Ш.А. норасмий турмуш ўртоғи фуқаро Х.Г. ва унинг 5 ойлик ўғлини оғир шароитда мажбурий сақланиб келаётган экан. Инспектор жабрланувчиларни зудлик билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.
Ҳозирда жабрланувчи Х.Г. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига даволаниш учун жойлаштирилиб, уларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазият вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси масъуллари томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а”, “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар Ш.А. ва унинг ишга алоқадор бўлган уч нафар яқин қариндошлари процессуал тартибда қамоққа олинган.
Жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, иш юзасидан барча тегишли суд-тиббиёт экспертизалари тайинланиб, тергов-процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.








