Сурхондарёда «Қорабайир отлари» маҳорат мактаби очилди

    Ҳарбий 4 октябр 2021 2514

    Сурхондарё вилоятида «Қорабайир отлари» маҳорат мактаби ташкил этилди.

    Қорабайир зотли отларни кўпайтириш, ёшларни от спортига кенг жалб этиш, мамлакатимизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш борасидаги ишлар тизимли равишда йўлга қўйилди.

    Термиз туманидаги 65 гектарлик ҳудудга эга бўлган отчопар майдонида муассасанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, ҳарбийлар, ҳамкор ташкилот раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, 2 000 нафарга яқин маҳаллий аҳоли ҳамда ёшлар иштирок этди.

    Тадбир давомида «От пойгаси», «От устида кураш» ва «Улоқ-кўпкари» каби мусобақалар ўтказилди. Ғолиб ва фаол чавандозлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

    Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган бу каби тадбирлар миллий қадриятларимизни чуқур ўрганиш билан бир қаторда ёшларнинг ватанпарварлик руҳида ўсиб-улғайишига хизмат қилади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates