Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди

    Афсуски, марҳума ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.

    Шу йилнинг 27 март куни Сариосиё туманида даҳшатли ЙҲТ содир бўлди. Ҳодиса тафсилотлари ҳақида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълумот берди.

    Таъкидланишича, 1983 йилда туғилган фуқаро (аёл киши) «Chevrolet Nexia 3» автомобилида тезликни меъёридан ошириши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетган транспорт воситаси бетон тўсиққа урилган. ЙТҲ ортидан автомобилда ёнғин юзага келган. Натижада автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган.

    Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

    Маълум қилинишича, марҳум ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates