Сув хўжалиги вазирининг ахбороти эшитилди

    Суғориш объектларига қурилмаларни сифатсиз ўрнатиш ва улардан тўғри фойдаланилмаслик оқибатида биргина Сурхондарё вилоятида марказий базага интеграция қилинган 56 та қурилма носоз ҳолатга келиб қолган ҳамда 2021 йил сентябрдан буён марказий базага маълумот узатмаган.

    Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси доирасида қатор натижаларга эришилган.

    Хусусан, ўтган уч йил давомида сув хўжалиги объектларида 9 мингга яқин “Ақлли сув”, 6 мингдан ортиқ “Дайвер” қурилмалари ўрнатилиб, 58 та йирик сув хўжалиги объектининг бошқарув жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган ҳамда 1,5 мингта насос станциясида сув миқдорини онлайн мониторинг қилувчи қурилма ўрнатилган.

    2023 йилда 297 км канал, 41 км лоток, 11 та гидротехника иншооти, 2 та кўприк, 56 та суғориш қудуғи реконструкция қилиниб, қирғоқларни ҳимоялаш ишлари бажарилган. Мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича 316 млрд сўм ўзлаштирилиб (лимитга нисбатан 94 фоиз), 11 минг км коллектор-дренаж тармоқлари таъмирланган.

    Шу билан бирга, муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан соҳада айрим камчилик ва муаммолар мавжудлиги таъкидланди.

    Жумладан, Сув хўжалиги вазирлиги балансидаги сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга бериш ишлари етарли даражада амалга оширилмаган.

    Стратегия доирасида Сирдарё вилоятида 3 та, Тошкент вилоятида 2 та, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида 1 тадан йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш ишлари бажарилмаган.

    Вазирлик тизимидаги мелиоратив экспедициялар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини экспресс баҳолаш имконини берувчи замонавий техникалар, тезкор кўчма мобил лаборатория ва ўлчов воситалари билан етарли даражада таъминланмаган.

    Суғориш объектларига қурилмаларни сифатсиз ўрнатиш ва улардан тўғри фойдаланилмаслик оқибатида биргина Сурхондарё вилоятида марказий базага интеграция қилинган 56 та қурилма носоз ҳолатга келиб қолган ҳамда 2021 йил сентябрдан буён марказий базага маълумот узатмаган.

    Муҳокамалар жараёнида сенаторлар томонидан соҳадаги камчилик ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган қатор таклифлар билдирилди.

    Мелиоратив экспедицияларнинг моддий-техник базасини замонавий техникалар, тезкор кўчма мобил лаборатория ва ўлчов воситалари билан тўлиқ таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, сувни тежайдиган суғориш технологияларни кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида жойлардаги раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш шулар жумласидан.

    Шунингдек, сенаторлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда улардан тўғри фойдаланиш бўйича етук мутахассисларни жалб қилган ҳолда кўргазмали семинарлар ўтказиш ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг манзилли рўйхатини шакллантириш, уларни тўғри жорий этиш ва самарали ишлатиш, маблағларни мақсадли ўзлаштириш борасидаги ишларнинг натижадорлигини ошириш зарурлигига эъибор қаратдилар.

    Муҳокама якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates