Марказий Осиё трансчегаравий дарёларининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш бўйича йиғилиш ўтказилди

    2024 йилнинг 3 август куни Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Марказий Осиё трансчегаравий дарёларининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш бўйича қўшма Ишчи гуруҳининг 7-мажлиси бўлиб ўтди.

    Унинг ишида Тожикистон Республикаси энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жумъа, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ва томонлар делегациялари иштирок этди.

    Учрашувда минтақа давлатларини тоза ичимлик суви билан таъминлашда Сарез кўли сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида сув хўжалиги соҳасида янги қўшма трансчегаравий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Келгусида дўст давлатлар – Тожикистон ва Ўзбекистоннинг сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорлиги кенгайиб, мустаҳкамланишига ишонч билдирилди, деб хабар беради mewr.tj.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates