Швейцария билан 3,55 миллион долларлик янги битим имзоланди

    Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Швейцария Конфедерацияси ҳукумати 2000 йилдан буён Ўзбекистон билан сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиб келади.

    Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 2016-2019 йилларда «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси»нинг биринчи босқичи амалга оширилди. 2020-2023 йилларда лойиҳасининг иккинчи босқичи ҳаётга татбиқ этилди.

    Қуйи тизим ташкилотларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, вазирлик тизимидаги коллежларни ўқув дастурлари ва кўргазмали воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатилди.

    Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда Сув кодексини ишлаб чиқишда ҳам лойиҳа амалий кўмак берди.

    Тадбирда «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси»нинг учинчи босқичи бўйича битим имзоланди.

    Лойиҳа учинчи босқичининг умумий бюджети 3,55 миллион долларни ташкил этиб, 2024-2027 йиллар давомида амалга оширилади. Битимни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ва Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский имзолади.

    Дилшод Улуғмуродов.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates