Сув хўжалигининг қуйи бўғинлари такомиллаштирилмоқда

    Мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан, қуйи бўғинда сув ресурсларини самарали бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини тўлақонли юритиш, сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни такомиллаштириш ҳамда ушбу жараёнларга хусусий секторни кенг жалб қилиш мақсадида 2022 йил 1 март куни Президентимизнинг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Унда сув ресурсларини қуйи бўғингача Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан етказиб берилиши белгилаб берилди.

    Ушбу қарор асосида барча туман ирригация бўлимлари таркибида, туман ирригация бўлимлари мавжуд бўлмаган туманларда ирригация тизими бошқармаси таркибида жами 160 та юридик шахс мақомига эга бўлмаган хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи сув хўжалигининг махсус хизмати ташкил этилди. Ушбу хизматлар сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш ва кўрсатилган сув хўжалиги хизматларидан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

    Ҳозирги кунга келиб барча махсус хизматлар томонидан сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган сув хўжалиги хизматлари ва уларга талаб қилинадиган маблағлар бўйича бизнес режа тайёрланди. Бунда биринчи навбатда туман ирригация бўлими таркибидаги махсус хизматнинг паспорти, 2022 йил учун харажатлар режаси, ходимларнинг штат жадвали, шунингдек, амалга ошириладиган ирригация-мелиорация тадбирлари режаси ишлаб чиқилди.

    Махсус хизмат билан сув истеъмолчиси ўртасида сувни етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа хизматлар учун тўланадиган маблағлари кўрсатилган ҳолда шартнома тузиш ишлари якунига етказилди.

    Ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси, суғориш қудуқлари бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботи юритилиб, ҳар ой якуни билан етказиб берилган сув ҳажми кўрсатилган далолатномалар расмийлаштириб борилмоқда.

    Туман ҳудудидаги барча мавжуд каналлар, гидротехник иншоотлар, суғориш тармоғи, лоток, насос агрегатлари, суғориш қудуқлари ва бошқа сув хўжалиги обектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

    Хатлов натижаларига кўра, қишлоқ хўжалиги ер участкалари мавжуд бўлган кластерларга – уларга тегишли майдонлардаги барча хўжаликлараро ва ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа сув хўжалиги объектлари;

    фермер хўжаликларига – уларга бевосита хизмат кўрсатувчи ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа сув хўжалиги обектларини тегишли далолатномалар ва туман ҳокимлари қарори асосида берилиши таъминланади.

    Шунингдек, давлат сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга беришни ташкил қилиш бўйича ҳам жойларда иш олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates