Табиат мусаффолигига йўналтирилган яна бир муҳим тадбир

    Ишлатиб бўлинган, яроқсиз батарейкаларни йиғиш учун махсус контейнерлар ўрнатилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлатиб бўлинган, яроқсиз батарейкаларни йиғиш, қайта ишлаш масалаларига бағишлаб пресс-тур ташкил этди. Бу ҳақда қўмитанинг ахборот хизмати хабар берди.

    Статистик маълумотларга кўра батарейка ва уларнинг бирламчи қисмларини импорт қилиш йилига ўртача 65 миллион донани (144 тн) ташкил этади. Ушбу турдаги товарларнинг фойдаланиш муддати қисқалигини инобатга олган ҳолда (1 ойдан-2 йилгача), улардан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг прогнози йилига 70 тонна атрофида деб ҳисоблаш мумкин.

    Маълумот учун: мутахассисларнинг ҳисоб – китобларига кўра, бир дона ташлаб юборилган ўртача соат батарейкаси 20 м2 ерни оғир металлар билан ифлослантириши мумкин.

    Батарейкалар таркибида кўп турдаги симоб, никель, кадмий, қўрғошин, литий, марганец ва рух каби тирик организмлар, шу жумладан, инсон организмида тўпланиш хусусиятига эга бўлган ва жиддий зарар етказадиган металлар мавжуд.

    Чиқинди қутиларига (контейнерларга) беихтиёр ташланган батарейкалар қаттиқ маиший чиқиндилар билан бирга чиқиндихона ва полигонларга олиб кетилади ва у ерда емирилиш натижасида батарейкалардан оғир металлар ажралиб чиқиб ер ости сувларига кириб боради. Ёки ёниш жараёнида ҳам фаол тарзда, нафақат тутун орқали, балки ёмғир сувлари орқали ҳам инсон организмига кириб борувчи диоксинлар деб аталувчи токсик моддаларни ажратиб чиқаради. Кейинчалик занжир тарзида тупроқ, сув ва ўсимликларга ўтиб боради.

    Ишлатиб бўлинган батарейкалар таркибида заҳарли моддалар бўлганлиги туфайли уларни умумий чиқиндиларга ташламаслик керак. Агар улар бошқа маиший чиқиндилар орасида полигонга тушиб қолса, у ҳолда қоплама аста-секин емирилади ва хавфли унсурлар тупроқ, ер ости сувлари, сўнгра ер усти сувларига қўшилиб кетади. Агар батарейка чиқиндилар ёндириладиган заводга тушса, зарарли бирикмалар ҳавони ифлослантиради.

    2020 йил Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бутун мамлакат бўйлаб кейинчалик утилизация қилиш мақсадида ишлатилган батарейкаларни йиғиш учун контейнерларни ўрнатиш ташаббуси билан чиқди.

    "Тоза ҳудуд" ва "Махсустранс" ДУКнинг 701 та чиқиндиларни йиғиш пунктларида махсус идишлар ўрнатишни бошлаш топширилди. Худди шундай таклиф санитар тозалов соҳасидаги хусусий компанияларга ҳам берилди.

    Дастлабки янги контейнерларни Тошкентда ва Фарғона вилоятида кўриш мумкин. Уларни таниб олиш жуда осон - шакли ва кўринишидан улар батарейкаларни эслатади.

    Бугунги кунда пойтахтда "Махсустранс" ДУК нинг 530 та ва ва хусусий санитар тозалов компанияларининг 171 та контейнерлари пайдо бўлди. Контейнерлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва улар барча чиқиндиларни йиғиш жойларини қамраб олади.

    Уларни кейинги қайта ишлаш масаласи ҳал қилиниши лозим, чунки республикада ҳозирча тегишли ишлаб чиқариш қувватлари йўқ. Кўриб чиқилиши керак бўлган яна бир вариант – батарейкаларни утилизация қилиш учун хорижга юбориш. Хуллас, атроф-муҳим муҳофазаси соҳасида яна бир муҳим лойиҳа бўйича ишлар бошланди. Ишончимиз комилки, бу саъй-ҳаракатлар келажак авлодларга она табиатни безавол етказишдек эзгу мақсадларимиз рўёби йўлида яна бир муҳим қадам бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates