Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
"Ўзенергоинспекция" Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида фаолият юритаётган "B.S.Z." МЧЖ ҳудудида фуқаро Й.A. ижара асосида алюмин маҳсулотини қайта ишлаш цехи ташкил этиб, ҳужжатларсиз, тўғридан тўғри газ тармоғига уланганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 6 млрд 782 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг, — дейилади хабарда.