Тадбиркорга 2 миллиард сўмга яқин компенсация пули ундириб бериладиган бўлди

    Мамлакатимизда 8 ноябр 2022 1367

    Андижон шаҳрида фаолият юритган “ZANGORI EKRAN TRADE" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Исроилжон Мадрагимов шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

    Мурожаатда айтилишича, жамиятга тегишли бўлган савдо дўконининг бино-иншоотлари Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, бузилгани сабабли компенсация тўланмаган.

    Ўрганиш давомида жамият балансидаги Андижон шаҳар, Янги бозор кўчасида жойлашган қурилиш майдони 740,65 кв.метрни ташкил этган техник савдо маркази биноси Президентнинг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бузилишга тушганлиги сабабли Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан келишув шартномасига асосан олиб қўйилган.

    Келишув шартномаси шартлари бўйича шаҳар ҳокимлиги бузиб ташланган бино учун товон (компенсация) пули эвазига якка тартибда уй-жой қуриш учун Олтинкўл тумани ҳудудидан шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган ҳар бири 400,0 кв. метрдан иборат бўлган 40 дона ер участкасини ажратиб бериш мажбуриятини олган. Шунга кўра, 2018 йил давомида ҳокимлик томонидан жами 26 та белгиланган ер участкалари ҳоким қарори асосида ажратиб берилган. Бироқ шу кунга қадар шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган ёки ўрнига компенсация пули тўлаб берилмаган.

    Ўрганиш давомида Республика суд экспертиза марказининг вилоят бўлими экспертининг хулосасига асосан 400,0 кв.метр ер майдонининг бугунги кундаги бозор баҳоси 136 миллион 178 минг 408 сўм этиб белгилаб берилган.

    Ваҳоланки, ўша даврда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2 ва 8-бандларига мувофиқ ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг турлари кўрсатилган. Шунга қарамасдан шу ва бошқа қонун ҳамда қонуности ҳужжатларига риоя қилинмаслик натижасида шартнома шартлари бажарилиши кечиктирилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан жамият манфаатини кўзлаб ҳокимлик томонидан буздирилган бино ва иншоотлар учун компенсация тўловлари ҳамда экспертиза харажатларини ундириб бериш ҳақида Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Суд мазкур иш юзасидан тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шаҳар ҳокимлигидан жамият фойдасига жами 1 миллиард 909 миллион 11 минг 712 сўм компенсация ундириш тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилди.

    Азизбек Раупов,
    Андижон шаҳар адлия
    бўлими бош маслаҳатчиси

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates