Тадбиркорлар билан мулоқотлар муаммоларга ечим бўлмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девони Сирдарё вилоятидаги ходимлари маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди идоралар иштирокида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларнинг муаммолари ҳал этилиши юзасидан чоралар кўрмоқда.

    Хусусан, биргина май ойи давомида Бизнес-омбудсман девони ходимлари ташаббуси билан вилоятнинг еттита ҳудудида ташкил этилган учрашув ва сайёр қабулларда 200 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти иштирок этиб, улардан 121 мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган.

    Мурожаатларнинг салмоқли қисми ер ва бино ажратиш, кредитлаш, солиққа доир муносабатлар ва текширувлар қонунийлиги, инфратузилмани яхшилаш ҳамда етказилган зарар бўйича товон пулини ундириш билан боғлиқ бўлиб, 21 масала ижобий ҳал қилинган бўлса, қолганларининг ижроси назоратга олинган.

    Умуман, йил бошидан буён Бизнес-омбудсманнинг вилоятдаги ходимларига келиб тушган 220 мурожаатнинг 112 таси тўлиқ қаноатлантирилган бўлса, 90 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 28 таси кўриб чиқилмоқда.

    Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан жами 50 та, шу жумладан, судларга 8 та даъво аризаси, давлат органларига 2 та тақдимнома ва 2 та хулоса ҳамда 38 мансадбор шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш кўринишида таъсир чоралари қўлланилган.

    Н.Намозов,

    Бизнес-омбудсман девони Сирдарё вилояти

    бўйича бош инспектори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates