Тадқиқотчилар китлар билан алоқа қилиш йўлини аниқладилар

    Мутахассислар узоқ йиллардан буён фауна вакиллари билан яқин алоқа ўрнатиш йўлларини излашмоқда. Ҳозирги кунга келиб тадқиқотчилар филлар, саккизоёқлар, қарғалар ва китлар билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлишди.

    Пеэр Ж журналида чоп этилган мақолага кўра, олимлар китлар билан алоқа o‘rnatish усулини аниқладилар. Оптимал сигнални топиш учун улар китларининг товушларини ёзиб олишди. Китларнинг реакцияларини текшириш учун ёзиб олинган товушларни сувда овоз ускуналаридан фойдаланиб такрорлашди.

    Тез орада (38 ёш)ли Твен исмли кит жавоб сигналини берди. Кема томон сузиб, у «гаплаша» бошлади. Тадқиқотчилар товушни турли интервалларда узатишди ва кит эса бир хил ритмда жавоб қайтарди. Олимларнинг фикрича, Твен товушли хабарга жавоб қайтариб ўзига хос диалог ўтказган.

    Мутахассисларнинг фикрига кўра, фауна оламида китлар мулоқот учун мос номзодлардир, чунки улар юқори интеллектуал ва алоқа қобилиятига эга.

    Бироқ, олдинда бунданда машаққатли ишларни бажариш керак бўлади. Тадқиқотчилар турли хил товушларни тайёрлаш, юқори сифатли ускуналардан фойдаланиш, қўшимча маълумотларни олиш учун турли хил чуқурликдаги бир нечта гидрофонлардан фойдаланишда иш олиб бормоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates